Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:33

Россия "миграция амнистия" си эълон қилиш режасидан воз кечди


ФМС бошлиғи К. Ромодановский миграция марказлари фаолияти изга туширилмагунича, нолегал муҳожирларга умумий авф эълон қилинмаслиги тўғрисида баёнот берди.
ФМС бошлиғи К. Ромодановский миграция марказлари фаолияти изга туширилмагунича, нолегал муҳожирларга умумий авф эълон қилинмаслиги тўғрисида баёнот берди.

Меҳнат муҳожирлари даромадлари камайиб бораётган бир пайтда Россия Федерал миграция хизмати (ФМС) олдинроқ эълон қилган "миграция амнистия"сини жорий қилиш ташаббусидан воз кечди.

Бунинг ўрнига ФМС Марказий Осиё давлатлари билан миграция соҳасидаги ҳамкорликни авж олдириш ниятида.

Мутахассислар эса Россияда олиб борилаётган миграция сиёсати самарадорлигига шубҳа билдирмоқда.

Россия Миграция хизмати амнистия эълон қилмайди

Душанба куни Жаҳон Банки эълон қилган маълумотларга кўра, меҳнат муҳожирларининг Ўзбекистонга пул ўтказмалари камайган - ўзбекистонликлар пул жўнатмалари 2014 йилда 16 фоизга қисқарган.

Жаҳон Банки мутахассислари Россияда бошланган оғир иқтисодий инқироз айнан Марказий Осиё давлатларига пул жўнатмаларига салбий таъсир қилганини эътироф қилишмоқда.

Айни пайтда миграция қоидаларини янгилаган Россия ҳукумати нолегал муҳожирлар билан курашни жадаллаштиришини гапирмоқда.

14 апрель куни Москва вилоятидаги Сахарово Миграция марказида МДҲ давлатлари миграция идоралари раҳбарлари йиғилишида сўзга чиққан ФМС бошлиғи Константин Ромодановский миграция марказлари фаолияти изга туширилмагунича, нолегал муҳожирларга умумий авф эълон қилинмаслигини айтди.

- Миграция амнистиясининг ҳозирда кераги йўқ. Масала кўрилаётган эди, аммо айнан ҳозир амнистия бериш тўғрисида гап бораётгани йўқ. Балки, бу масалага биз мигрантлар асосий оқими қамайган ёзда ёки кузда қайтармиз, деди Ромодановский.

Идора раҳбари буни сўнгги уч йилда Россияга кириб келувчилар сони чиқувчилардан кўп экани, лекин охирги 2014 йилда кирувчилар ва чиқувчилар сони тенглашгани ва миграция соҳасидаги вазият усиз ҳам яхшиланаётгани қайдга олингани билан изоҳлади.

Ўтган йил охирларида Россия Федерал миграция хизмати расмийлари Россияда ноқонуний тарзда яшаб келаётган барча меҳнат муҳожирларига уч ойлик авф эълон қилишга тайёрланаётганини эълон қилгани тўғрисида Озодлик хабар берган эди.

Шу билан бирга, Константин Ромодановский бугунга келиб Россияга кириш 1 миллион 309 минг кишига тақиқланганини очиқлади. Жумладан, 8 минг хорижликка Россия эшиклари 10 йилга ёпилгани маълум.

Сахарово Миграция марказида МДҲ давлатлари миграция идоралари раҳбарлари йиғилишида Россия ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида миграция соҳасидаги ҳамкорлик борасида келишув ҳам имзоланди. Шартномага кўра, Москвада Қирғизистоннинг миграция ваколатхонаси иш бошлайди.

Келишув имзоланишида иштирок этган Федерал миграция хизмати раҳбарининг биринчи муовини Екатерина Егорова яқин келажакда Россия миграция ваколатхонасини очиш бўйича худди шундай шартномалар Ўзбекистон, Арманистон, Қозоғистон ва Туркманистон билан имзолаши мумкинлигини билдирди. У бунинг учун мутахассислар ўртасида “норматив-ҳуқуқий асос яратиш борасида” қизғин муҳокамалар кетаётганини қўшимча қилди.

“Ҳамма гап сиёсатда”

Санкт-Петербургдаги Европа Университети профессори, тарих фанлари доктори Сергей Абашин Озодлик билан суҳбатда умумий авф нолегал меҳнат муҳожирлари масаласини бартараф қилмасада, уни анча енгиллаштириши мумкин эди, дейди:

- Бу билан улар муаммони кейинга қолдирди - уни ечгани йўқ. Патент беришнинг мавжуд мураккаб тизимида ва муҳожирларга қўйилаётган оғир шартлар шароитида меҳнат мигрантларининг асосий қисмини легаллаштиришнинг иложи йўқ. Бу тариқа уларни сиқиб чиқариб ҳам бўлмайди, чунки мигрантлар сони камайгани йўқ. Амнистия ва патент беришни бироз осонлаштиришгина вазиятни ойдинлаштиради. Акс ҳолда муҳожирлар Россияда нолегал яшаб, бироз пора эвазига меҳнат қилишни давом эттираверади, дейди профессор Абашин.

Миграция соҳасидаги мутахассиснинг фикрича, Россия ҳукуматининг ФМС идораси орқали олиб бораётган миграция сиёсати мигрантлар сонининг камайишига олиб келгани йўқ: улар ўша-ўша тахминан 11 миллион одамни ташкил этмоқда.

Профессор Сергей Абашин билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:18:48 0:00
Бевосита линк

У бугунги Россия иқтисодий фойдадан кўра сиёсий манфаатларни устун қўймоқда, дейди:

- Билишимча, уларнинг стратегияси иложи борича хорижлик мигрантларни сиқиб чиқариш ва камайтириш, қолганларга эса легаллашишга имкон беришдан иборат. Чунки айрим мутассаддилар фикрича, Россияда муҳожирлар сони ортиғидан кўпдир. Менимча эса, бу идоранинг асосий вазифаси мигрантларни чиқариб юбориш эмас, уларни легаллаштиришдан иборат бўлиши керак! Ваҳоланки, юзага келган сиёсий-иқтисодий вазиятда ишчи кучи етишмаётганини гапираётган Россия бизнеси вакиллари муҳожирлар сонини камайтирмасликни сўрамоқда. Лекин сиёсий лоббилар миграцияга қарши кураш шиори остида, “мигрантлар сони кўпайиб кетгани” билан одамларни қўрқитиб, ўз вазиятларини мустаҳкамлаб бормоқда, деди профессор Сергей Абашин.

XS
SM
MD
LG