Линклар

logo-print

Қамоқдаги ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармоновнинг жазо муддати узайтирилиши мумкин


Аъзам Фармонов

Аъзам Фармонов

Жорий йилнинг 6 апрель куни Ўзбекистоннинг Жаслиқ қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармонов қамоқхона тартибини бузганлик айби билан Нукусдаги Қорақалпоғистон Ички излар вазирлиги тергов изоляторига келтирилган.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш Бош бошқармаси махсус бўлими навбатчиси бу маълумотни тасдиқлади, аммо унга изоҳ бермади.

Мулозимга кўра, Аъзам Фармонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасалари тартибини бузиш) билан тергов қилинмоқда. У Жаслиқ лагерининг маҳкумлар учун тартибини систематик равишда бузиб келгани, лагер маъмуриятининг бир қанча огоҳлантиришларини олгани айтилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон қамоғидаги ҳуқуқ фаоллари ва мухолифат аъзоларига озодликка чиқиш арафасида қамоқхона тартибини бузганлик иддаоси билан жазо муддатини узайтириш оддий ҳолга айланган.

Аъзам Фармонов 19 апрель куни озодликка чиқиши кутилаётган эди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти бўйича раҳбари Аъзам Фармонов 2006 йилда товламачиликда айбланиб, 9,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

XS
SM
MD
LG