Линклар

logo-print

Ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери илк бор долларнинг рублга нисбатан нархи 50 рублдан пастлади.

15 апрель куни Москва биржасида доллар 49,7 рублдан сотилган. Россия миллий валютаси йил бошидан бери 22 фоизга қимматлагани айтилмоқда.

Жаҳон бозорида нефть нархининг тушиши ва Кремлнинг Украинадаги сиёсати туфайли Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар рублнинг кескин қадрсизланишига олиб келган эди.

Натижада ўтган йилнинг декабрь ойида долларнинг рублга нисбатан курси қисқа муддатга 80 рублни ташкил этган.

Иқтисодчиларга кўра, нефть нархининг барқарорлашиши ва Украинадаги бўхронга бархам бериш ҳаракатлари рубль қадрининг юқорилашига асосий сабаб бўлган.

Бироқ мутахассислар Россия Марказий банки апрель оҳирида қайта молиялаш ставкасини яна бир бор пасайтириши мумкинлиги ва натижада рубль қадри яна пастлашини башорат қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG