Линклар

logo-print

Ироқ ғарбидаги Анбар вилояти аҳолисининг билдиришича, “Исломий давлат” гуруҳи 15 арель куни Рамади шаҳри яқинида аксилҳужум уюштириб, қатор қишлоқларни эгаллаб олган.

Associated Press агентлиги Рамади шарқидаги Сжарияҳ, Албу-Ғаним ва С

Суфия қишлоқлари жанггарилар назоратига ўтгани ҳақида хабар берди.

Суфияда “Исломий Давлат” полиция бўлимини портлатган ва электр энергиясини ишлаб чиқарувчи станцияни қўлга олган.

Рамади шарқида ҳокимият биносидан икки километр нарида тўқнашувлар ҳали ҳам давом этаётгани, ҳукумат кучлари ҳаводан зарбалар уюштираётгани айтилмоқда.

Икки кун аввал ҳукумат кучлари Рамадининг Бу-Фарраж туманида “Исломий давлат” гуруҳига қарши ҳужум уюштирган эди.

Ушбу ҳужум Ироқ ҳукуматининг Анбар вилоятини жанггарилардан тортиб олишга қаратилган кенг кўламли амалиётининг бир қисми бўлган.

Ироқ Бош вазири Хайдар ал-Абади 14 апрель куни Вашингтонда Барак Обама билан учрашиб, “Исломий давлат”га қарши курашда АҚШдан кўмак сўради.

XS
SM
MD
LG