Линклар

logo-print

Тожикистонда Россия ҳарбий базаси ишчилари норозилик намойишига чиқди


Тожикистондаги Россия ҳарбий базасининг маҳаллий ишчилари олти ойдан бери маош олмаганликлари туфайли 15 апрель кунги норозилик акциясига чиқди.

Кулоб шаҳридаги ҳарбий база олдида уюштилирган акция иштирокчиси Бозорали Болтабоевнинг айтишича, база қўмондонлиги ишчилар ҳақи тез кунларда тўланишига ваъда берган.

Бироқ ишчилар бундай ваъдалар олдин ҳам бир неча бор берилгани, бироқ пул тўланмаганини айтмоқдалар.

Аввалроқ ҳарбий база вакили Игорь Шербаков база ишчиларга ойлик беришга тўғридан-тўғри масъул эмаслиги, бу иш билан маҳаллий ишчиларни ёлловчи “Бит сервис плюс” ширкати шуғуллинишини айтган.

“Бит сервис плюс” ширкати эса Россия ҳарбий базасидан ишчилар маоши учун пул келиб тушмаганини билдирган.

Нотинч Афғонистон билан чегарадош Тожикистонда Россиянинг хорижда жойлашган энг йирик ҳарбий контингентлари бири - қарийб 7 минг рус ҳарбийси жойлашган.

XS
SM
MD
LG