Линклар

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 27 апрел куни барча хоҳловчиларга Георгий лентасини бепул улашиш тадбирини бошлайди.

Бу ҳақда элчихона веб-саҳифасида чоп этилган маълумотда айтилишича, тадбир 8 майгача давом этади.

Айни дамда қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонда Георгий лентасини таъқиқлаб қўйиш талаблари кучаймоқда.

Таъқиқ тарафдорлари Қрим ва Украина шарқидаги воқеалардан сўнг Георгий лентаси Россия империализми тимсолига айланганини айтишмоқда.

Бишкек шаҳар ҳокимияти Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан шаҳарни безашда мамлакат байроғидаги ранглар ишлатилишини билдирди.

Минтақа макмлакатларида Ғалаба куни сифатида байрам қилинадиган 9 май Ўзбекистонда 1999 йилдан буён Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади.

XS
SM
MD
LG