Линклар

Эрдўғон Назарбоевга бўлажак президент сайловида муваффақият тилади


Туркия ва Қозоғистон яқин иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларга эга

Туркия ва Қозоғистон яқин иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқаларга эга

Қозоғистонга сафар қилган Ражаб Тоййиб Эрдўғон президент Нурсултон Назарбоев билан икки томонлама муносабатларни муҳокама қилди.

Улар 16 апрель куни Остонада мулоқот ўтказиб, савдо, иқтисод, сармоя, саноат, нақлиёт ва маданий соҳаларида икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни муҳокам қилдилар.

Қозоғистон президенти матбуот хизматига кўра, Нурсултон Назарбоев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон халқаро ва минтақавий масалаларга ҳам тўхталганлар.

Назарбоевнинг айтишича, Эрдўғоннинг Қозоғистонга сафари икки мамлакат ўртасидаги “ҳамкорликни янги босқичга кўтаради”.

Унга кўра, Эрдўғон раҳбарлиги остида Туркия "дунёнинг иқтисодиёти энг ривожланган давлатлари орасида 16 ўринга кўтарилди."

Эрдўғон эса Назарбоевга 26 апрель куни бўлиб ўтажак президент сайловида муваффақият тилади.

XS
SM
MD
LG