Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:57

Путин: Ғарб санкциялари яқин орада олиб ташланмайди


Россия президенти Владимир Путин 16 апрель мамлакат фуқаролари билан тўғридан-тўғри мулоқоти чоғида Россия Ғарб санкцияларидан иқтисодиётни ривожлантириш йўлида фойдаланиши мумкинлигини айтди.

Путин Россиянинг Украинадаги амалларига жавобан киритилган Ғарб санкциялари яқин орада олиб ташланмаслигини айтди.

"Биз бу вазиятдан иқтисодни янги босқичга кўтариш йўлида фойдаланишимиз керак," – деб айтди Владимир Путин.

Владимир Путин 13 йилдан буён йилига бир марта мамлакат фуқаролари, хорижий ва маҳаллий журналистлар билан жонли мулоқот уюштиради.

Бу галги жонли мулоқотга икки миллиондан кўпроқ одам ўз саволларини йўллаган.

Россия иқтисодий аҳволи фуқароларни энг кўп ташвишлантирган мавзу ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG