Линклар

logo-print

Россиянинг Украинага нисбатан сиёсатини давомли қўллаб келган таниқли украин журналисти Олесь Бузина 16 апрель куни Киевда ҳалок этилди.

Бир кун муқаддам Киевда собиқ президент Виктор Янукович адвокатининг жасади топилган эди.

Украина Ички ишлар вазирлиги айтишича, Олесь Бузина икки ниқобли шахс томонидан ўз уйи яқинида отиб кетилган.

45 ёшли Бузина Украинада нашр этилувчи “Сегодня” газетасида россияпараст сиёсатини ёқлаб ёзган мақолалари билан танилган эди.

У ўтган йили “Россия Блоки” партияси номзоди сифатида парламент сайловларида иштирок этган, бироқ мағлубиятга учраган эди.

XS
SM
MD
LG