Линклар

Ўзбекистон Орол денгизини сақлаб қолиш имконияти бой берилганини тан олди


Ўзбекистон Қишлоқ хўжалик вазири ўринбосари Шавкат Хамроев Жанубий Кореянинг Гёнжу шаҳрида ўтаётган Еттинчи халқаро сув форумида Орол денгизини сақлаб қолиш имконияти қўлдан бой берилганини эътироф этди.

“Бу жараён шу қадар мураккаблашиб кетдики, энди уни ортга қайтариб бўлмайди. Бугун биз Орол денгизини қутақариш ҳақида эмас, минтақада яшовчи одамлар ҳаётига қаттиқ таъсир кўрсатадиган салбий тенденцияларни тўхтатиб қолиш ҳақида гапираяпмиз”, деди Шавкат Хамроев.

Ўзбекистон вакилининг айтишича, Орол денгизи қуриши ортидан минтақада юзага келаётган экологик муаммоларни “миллий, минтақавий ва халқаро даржада заҳираларни бирлаштириш ҳамда ҳаракатларни самарали мувофиқлаштирилишига эришиш орқали”гина ҳал этиш мумкин.

VII Халқаро сув форуми Жанубий Кореянинг Гёнжу шаҳрида 12 апрель куни бошланган. Мазкур анжуман 17 апрель куни якунланади.

XS
SM
MD
LG