Линклар

logo-print

Алишер Усмонов Россиянинг энг бой одамлари рўйхатида икки поғона пастлади


Алишер Усмонов.

Алишер Усмонов.

“Форбс” журнали Россиянинг энг бой 200 одами рўйхатини эълон қилди. Рўйхатнинг биринчи поғонасини 15,4 миллиард доллар бойликка эга бўлган “Норникель” компанияси бош директори Владимир Потанинэгаллади.

54 ёшли Потанин бойлигини ўтган йилга солиштирганда, 2,8 миллиард долларга кўпайтиришга муваффақ бўлган.

Рўйхатнинг иккинчи ўринда14,6 миллиард доллари билан Михаил Фридман эгаллаб турибди. “Альфа-групп” консорциуми ҳамсоҳиби бир йил ичида 3 миллиард доллардан айрилган бўлса-да,ўтган йилги ўрнини сақлаб қолди.

“Форбс” журналининг Россиядаги энг бой одамлар рўйхатида 2014 йили биринчи ўрнида бўлган Алишер Усмонов эса бу сафар учинчи ўринга тушиб қолди. USM Holdings ҳамсоҳибининг бойлиги бир йил ичида 4,2 миллиардга камайиб, 14,4 миллиард долларни ташкил этди.

XS
SM
MD
LG