Линклар

logo-print

Халқаро ташкилот украин журналистининг ўлдирилганини қоралади


Олес Бузина.

Олес Бузина.

Журналистларни ҳимоя қилиш халқаро қўмитаси Киевда журналист Олесь Бузинанинг ўлдириб кетилганини кескин қоралади ва Украина расмийларини мазкур жиноятни ҳолис ҳамда адолатли тергов қилишга чақирди.

Қўмита баёнотида Украина ва хориж матбуоти Бузинани Украина тарихи ҳақида баҳсли ва мунозарали китобларни ёзган россияпараст журналист сифатида тақдим этаётгани таъкиланган.

Киевдаги УНИАН агентлиги эса Бузина украинларга қарши қаратилган провакацион баёнотлари ва жанжаллари билан машхур бўлганини ёзган.

Украина президенти Петро Порошенко Бузина ўлими юзасидан тезкор ва холис тергов ўтказишга кўрсатма берган.

Олесь Бузина 16 апрель куни Киевдаги уйи олдида икки ниқобли шахс томонидан отиб кетилган.

XS
SM
MD
LG