Линклар

Хакасиядаги ёнғин қурбонлари сони 30 кишига етди


Хакасияда ёнғин оқибатида уйсиз қолганлардан бири.

Хакасияда ёнғин оқибатида уйсиз қолганлардан бири.

Россиянинг Хакасия республикасидаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 кишига етди. Яна икки одам бедарак кетган, деб топилди.

Хакасия республикаси расмийларининг билдиришларича, ёнғиндан жабрланган 1072 одам шифокорларга мурожаат қилган. Ёнғинлар оқибатида 33 аҳоли пунктидаги 1300 ҳовли жой зарар кўрган ва 4700 одам уйсиз қолган. Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, ёнғиндан кўрилган зиён 7 миллиард рублни ташкил қилади.

Хакасияда 13 апрель куни бошланган ёнғин 14 апрель куни бартараф этилгани айтилган эди. Ёнғин бошланган куни 17 киши ўлгани хабар қилинганди.

Айни пайтда Байкалорти ва Буратияда ўрмон ёнғинларини ўчириш ҳаракати давом этмоқда. Ёнғин юз минг гектар майдонни қамраб олгани айтилаётир.

Байкалорти ўрмонларидаги ёнғинлар юзасидан 25 жиноят иши очилди. Сўнгги тўрт кун давомида Байкалоритдаги ёнғинларда 18 аҳоли пунктида 200 уй ёниб кетган.

XS
SM
MD
LG