Линклар

logo-print

Испания матбуоти Халқаро валюта жамғармасининг собиқ ижрочи директори Родриго Рато қўлга олингани ҳақида хабар тарқатди.

Хабарларда айтилишича, пайшанба куни Ратонинг Мадриддаги уйида тинтув ўтказилган. Ҳуқуқ - тартибот тузилмалари уни товламачилик ва пул ювишда айбламоқда.

Родриго Рато Халқаро валюта жамғармасига 2004-2007 йиллар мобайнида раҳбарлик қилган эди.

Матбуотнинг билдиришича, ҳуқуқ-тартибот тузилмалари Рато 2012 йилда Испанияда эълон қилинган солиқ амнистияси доирасида ўз декларациясида қайд этган пулларнинг келиб чиқишини ўрганмоқда.

XS
SM
MD
LG