Линклар

Ўзбекистон Польша автобус ва трамвайларини сотиб олмоқчи


Тошкентга икки йил аввал 20та чех трамвайи сотиб олинган.

Тошкентга икки йил аввал 20та чех трамвайи сотиб олинган.

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Польшанинг Solaris Bus & Coach S.A. компанияcb билан ўтказилган музокаралар натижасида ушбу компанияларнинг автобус ва трамвайларини сотиб олишга келишилган.

Uzbekistan Today агентлиги маълумотига кўра, Польшанинг ушбу компанияси Ўзбекистон бозорига бошқа турдаги транспорт турларини ҳам олиб киришни режалаштирмоқда.

Ҳозирча Польша автобус ва трамвайлари Тошкентга қачон келтирилиши ва улар нархи қанчалиги очиқланмади.

Тошкент учун икки йил аввал Чехиянинг 20 та трамвайи харид қилинган эди. Умумий қиммати 19¸8 миллион АҚШ долларига тенг мазкур келишув Ўзбекистон тикланиш ва тараққиëт жамғармаси ажратган 10 йиллик кредит ҳисобига молияланган.

XS
SM
MD
LG