Линклар

“Ўзбекистонда маҳбусларни қийнаш МХХ учун даромад манбаига айланган”


Калтакланган маҳбус

Калтакланган маҳбус

Amnesty International ташкилотининг Берлинда тақдим қилинган "Маҳфийлик ва ёлғон: Ўзбекистонда қийноқ остида олинган мажбурий иқрорномалар" дея номланган ҳисоботида Ўзбекистонда қийноқлар нақадар кенг тарқалгани ҳақида сўз боради. Озодликнинг Қурултой дастурида ҳам Берлинда кун тартибига қўйилган қийноқлар масаласи муҳокама қилинди.

60дан ортиқ суҳбатлар ва охирги 23 йил ичида тўпланган далилларга асосланган бу ҳисоботда милиция идораларининг ертўлаларида қийноқлар қай тарзда кечиши аччиқ бир тарзда ҳикоя қилинади:

"Милиция ва махфий агентлар ваҳшиёна усуллар, жумладан, бўғиш, жинсий зўрлаш, электр токи, ҳаддан ташқари совуқ ё иссиқ ҳаво, озиқ-овқат ё сув ва уйқудан мосуво қилишдек усулларни қўллашади", - дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда қийноқлар тижорат ва даромат манбаига айланган.

МХХ ва милиция ҳибсдагилар ва маҳкумлардан қийноқ камайиши эвазига йирик пораларни талаб қилишади.

Туркиялик тадбиркор Ваҳит Гунеш Amnesty International ташкилотига ўзининг ўн ой МХХ ҳибсхонасида қийноққа тутилиши ортидан МХХ унинг озод этилиши учун оиласидан бир неча миллион доллар пора талаб қилганини гапириб берган.

Озодликнинг Қурултой дастурида Ўзбекистонда қийноқлар тижорат ва даромат манбаига айлангани масаласи муҳокама қилинди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG