Линклар

Сурхондарёда кўчки хавфи боис юзлаб оила кўчирилди


Ҳозирда воқеа жойида қутқарувчилар гуруҳи ишламоқда

Ҳозирда воқеа жойида қутқарувчилар гуруҳи ишламоқда

6 апрелдан бошлаб Сурхондарё вилоятининг Узун тумани Хонжиза қишлоғи атрофида яшовчи аҳолини кўчки хавфи боис бошқа жойларга кўчириш бошланди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати расмийсига кўра, тоғли ҳудудда кўчки хавфи ҳамон мавжуд бўлиб, агар хавф бартараф этилмаса аҳоли у ерга умуман қайтарилмаслиги мумкин.

Расмий маълумотга кўра, Хонжиза қишлоғи атрофидаги тоғли адирликларда 480-500 минг метр квадрат майдонда ер сурилиши оқибатида кўчки излари ва ёриқлари аниқланган ва шундан сўнг у ерда аҳолини кўчириш бошланган.

XS
SM
MD
LG