Линклар

logo-print

Киев шаҳри паркларида аёлларни зўрлаб ўлдирганликда айланиб, ўзбекистонлик 41 яшар эркак қўлга олинди.

Милиция маълумотига кўра, ўзбекистонлик шахс жорий йилнинг ўтган тўрт ойи давомида 11 маротаба аёлларга ҳужум қилиб, улардан ўн нафарини ўлдирганига иқрор бўлган.

Киев шаҳар милиция бошлиғи генерал-майор Александр Терешчукка кўра, ўзбекистонлик маньяк аёлларни ўлдириб, кейин уларни ўлик ҳолида зўрлаган.

Бу шахс Россияда 5та қотиллик, Ўзбекистонда 3та қотиллик ва Украинада 2 одамни ўлдирган ва яна бир аёлга оғир жароҳат етказиб, унинг мулкини талон-тарож қилганликда айбланмоқда.

Киев милицияси умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкинлиги айтилаётган ўзбекистонлик шахс аввал Ўзбекистон ва Россияда ҳам судланганини аниқлаган.

XS
SM
MD
LG