Линклар

logo-print

Афғонистон шарқидаги Жалолобод вилоятида содир этилган террорчилик ҳаракатида камида 22 киши ҳалок бўлди.

Вилоят полициясининг билдиришича, 18 апрель куни эрталаб давлат хизматчилари ўз ойлик иш ҳақларини оладиган банклардан бирида террорчилар бомба портлатган. Бунинг оқибатида камида 22 киши ҳалок бўлган ва 50 киши яраланган.

Жалолободдаги иккинчи портлаш эса масжидлардан бирида содир этилган. Бироқ бу портлашда ҳеч ким жабрланган эмас.

Ҳозирча портлашлар учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

XS
SM
MD
LG