Линклар

Украинага АҚШ ҳарбий десант қўшинлари инструкторлари етиб келди. Улар Украина миллий гвардиясини ҳарбий тайёргарликдан ўтказади.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Қўшма Штатлар инструкторларининг Украинадаги ҳозирлиги россияпараст исёнчилар назоратида бўлган Донецк вилоятидаги вазиятни издан чиқаришга хизмат қилади, деб баёнот берди.

Аввалроқ Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков АҚШ инструкторлари иштирокидаги ҳарбий машғулотлар Львов вилоятида 20 апрель куни бошланишини эълон қилган эди.

Айни пайтда Украинада Британия ҳарбий инстркуторлари ҳам машғулот ўтказмоқда. Канада ва Польша ҳам Украинага ўз ҳарбий мутахасисларини жўнатишни ваъда қилган.

XS
SM
MD
LG