Линклар

Хитой журналисти Гао Ю давлат сирини ошкор этганликда айбланиб 7 йилга қамалди


Гао Ю.

Гао Ю.

Хитойда ЮНЕСКОнинг Гильермо Кано номидаги халқаро мукофоти лауреати бўлган журналист Гао Ю давлат сирини ошкор этганликда айбланиб 7 йилга қамалди.

71 ёшли журналист Гао Ю Хитой Коммунистик партияси оммавий ахборот воситаларини назорат қилиш учун қабул қилган махсус қарорни Интернет тармоғи орқали эълон қилганликда айбдор деб топилди. Хитой махсус хизматлари бу ҳужжат Гао Ю томонидан қароргоҳи АҚШда жойлашган хитой тилидаги интернет нашрига жўнатилган, деб ҳисоблаб, журналистни 2014 йилда қўлга олган эди.

Хитой телеканали Гао Ю ўз айбини тан олгани ҳақида хабар тарқатлган. Бироқ Гао Ю судда айбловни қийноқлар остида тан олишга мажбур бўлгани ҳақида баёнот берган.

Гао Ю қамоққа олингунига қадар “Немис тўлқини” ва “Озод Осиё” радиолари билан ҳамкорлик қилиб келган эди.

2000 йилда Гао Ю Халқаро матбуот институти томонидан ХХ асрда матбуот эркинлиги учун курашаётган 50 қаҳрамон рўйхатига киритилган эди.

XS
SM
MD
LG