Линклар

logo-print

Украинанинг Краматорск шаҳрида Ленин ҳайкали бузиб ташланди.

Мазкур шаҳар Донецк вилоятининг айни пайтда Украина ҳукумати назорат қилаётган ҳудуди маркази ҳисобланади.

Гувоҳларга кўра, жума куни шаҳар кенгаши биноси олдига ўрнатилган ҳайкални бузиш учун махсус техника олиб келанган. Майдонга йиғилган юзлаб одамлар эса қўлларида Украина байроғини кўтариб турган.

Ленин ҳайкали ўрнига Краматорскда Украина байроғи ўрнатилди. Ленин ҳайкалининг олиб ташланиши ва ўрнига Украина байроғи ўрнатилиши “Эркинлик” партиясининг шаҳар бўлими ташаббуси билан амалга оширилган.

Украинанинг Донецк вилояти россияпараст айримачиларнинг асосий қўрғони ҳисобланади. Мазкур вилоятнинг бир қисмини айримачилар, яна бир қисмини эса Украина ҳукумати назорат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG