Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:35

Бир кунда икки ўзбек Россия шоу лойиҳалари ғолиби бўлди


Ўзбекистонлик хонанда Сардор Милано.
Ўзбекистонлик хонанда Сардор Милано.

Сардор Милано тахаллуси билан танилган ўзбекистонлик Сардор Эшмуҳаммедов шанба куни Россия Биринчи жамоатчилик каналининг "Главная сцена" лойиҳасида, тошкентлик Сабина Мустаева эса айни шу каналнинг “Голос. Дети” қўшиқ танловида мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.

Сардор Милано тахаллуси билан танилган Сардор Эшмуҳаммедов шанба куни Россия Биринчи жамоатчилик каналининг "Главная сцена" лойиҳаси ғолиби бўлди.

23 ёшли Сардор финалда томошабинлар овозларининг қарийб 37 фоизини тўплашга муваффақ бўлди.

13 ёшли Сабина финалда Crazy қўшиғини ижро этди
13 ёшли Сабина финалда Crazy қўшиғини ижро этди

Ўзбекистонлик Сабина Мустаева эса айни шу каналнинг “Голос. Дети” қўшиқ танловида мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.

13 ёшли Сабина финалда Crazy қўшиғини ижро этиб, рақиблари Саида Мухаметзянова ва Евдокия Малевскаяларни доғда қолдирди.

У томошабинларнинг 46 фоиз овозини қозонишга муваффақ бўлди.

Россия шоу лойиҳаларида ўзбекистонликлар илк бор қатнашаётганлари йўқ.

Бундан аввал ўзбепкистонлик хонанда Севара Назархон Россиянинг Биринчи жамоатчилик канали “Голос” қўшиқ танловида қатнашиб, иккинчи ўринни олган эди. Ўтган йили эса Наргиза Зокирова айни лойиҳада муваффақият билан иштирок этган эди.

Сабина Мустаева Тошкентда туғилган. У таниқли бастакор Максим Фадеевнинг шогирдидир.

Сардор Милано эса таниқли ўзбек кинорежиссёри Элёр Эшмуҳаммедовнинг неварасидир.

10 февраль куни Озодлик билан суҳбатда Сардор Милано:

- Мен концерт пайтида барча ўзбекларнинг қўлловини бутун ҳужайраларим билан ҳис қилиб турдим, - деб таъкидлаган эди.

XS
SM
MD
LG