Линклар

Путин АҚШнинг келгуси президенти билан ишлашга тайёрлигини айтди


Россия президенти Владимир Путин Россия ва АҚШ кўпгина соҳаларда муштарак қарашда экани ва Америкада 2016 йилдаги сайловда ким президентлик курсисини эгаллашидан қатъий назар Москва у билан ишлашга тайёр, деб айтди.

18 апрель куни Россия давлат телевидениесига берган интервьюсида жаноб Путин Қўшма Штатлар ва Россия оммавий қирғин қуроллари тарқалишининг олдини олиш, терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш каби соҳаларда ҳамкорлик қилиши мумкинлигини таъкидлади.

АҚШ ва бошқа ғарб давлатлари Россиянинг Украинадаги амаллари, жумладан Қримни аннекция қилиши ортидан Москвага қарши санкция жорий қилган эди.

Суҳбат пайти Путин Россия Луганск ва Донецк халқ республикаларини тан олиши мумкинми, деган саволни жавобсиз қолдирди.

XS
SM
MD
LG