Линклар

БМТ: Донбасда бир йил ичида олти мингдан ортиқ одам нобуд бўлди


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотига кўра, ўтган йилнинг апрелидан буён Украина шарқидаги ҳарбий тўқнашувлар оқибатида 6116 одам нобуд бўлган, 15474 одам яраланган.

Ташкилот матбуот вакили Равин Шамдасани қурбонлар сони бундан-да кўп бўлиши мумкинлигини айтди.

Чунки, Украина шарқида юзлаб одам бедарак йўқолган, шунингдек юзлаб одам жасади аниқлангани йўқ.

Оташкесим борасида Минскда эришилган келишувга қарамай Украина шарқида ҳукумат кучлари ва россияпараст айирмачи гуруҳлар ўртасида отишмалар давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG