Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:09

Афғонистон шарқида ҳудкуш ҳужумдан 33 одам ўлди


Афғонистон шарқидаги Жалалобод шаҳрида ҳудкуш ҳужумчи амалга оширган портлашдан камида 33 одам ҳалок бўлди, юздан ортиқ одам яраланди.

Ҳужумчи шаҳарнинг энг гавжум қисмида ўзини портлатиб юборган.

Полицияга кўра, ҳалок бўлганларнинг аксари тинч аҳоли вакилларидир. Қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги айтилмоқда.

Мазкур ҳужумга “Исломий давлат” жанггарилари масъулиятни зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG