Линклар

Беларус раҳбари Александр Лукашенко Европада Иккинчи жаҳон уруши тугаганининг 70 йиллиги муносабати билан ўтказилажак тадбирларда қатнашиш учун 7-8 май кунлари Москвага сафар қилади.

Лекин, жаноб Лукашенко 9 май куни Москвада бўладиган Ғалаба парадига бормаслигини айтди.

Беларус Москванинг азалий иттифоқчиси бўлиб келган. Лекин, Минск ҳукумати Россиянинг Украина бўйича сиёсатини танқид қилиб келади.

Аксар ғарб давлатлари етакчилари 9 май куни Россияга бормасликларини билдирган.

Айни пайтда Москва парадига Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин, Хитой Президенти Си Цзипин ва Монголия Президенти Цахиагийн Элбэгдорж келиши эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG