Линклар

Муженко: Рус қўшинлари ҳали ҳам Украинада юрибди


Украина Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Виктор Муженко.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Виктор Муженко.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Виктор Муженко Украина ҳудудида юрган ва россияпараст айирмачилар тарафида жанг қилаётган Россиянинг бир қанча ҳарбий қисмларини санаб ўтди.

Муженкога кўра, оташкесим ҳақида февраль ойида имзоланган ва хорижлик ҳарбийларни жабҳа чизиғидан чекинтиришни кўзда тутган битимга қарамай, Россиянинг мунтазам қўшинлари ҳали ҳам Украина ҳудудида юрибди.

Муженко иддаосича, булар 15-ўқчи бригада, 8-ўқчи бригада, 331-ҳаво-десант полки ва 98-ҳарбий десант дивизиясидир.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари унда Россия қўшинлари Украина шарқидаги уч ҳарбий амалиётда, шу жумладан, ҳозир айирмачилар назорати остида бўлган Дебальцево яқинидаги шиддатли жангларда иштирок этганига оид далиллар борлиги айтди.

Россия Киев ва ғарб мамлакатларининг Москва Украина шарқидаги айрим ҳудудлар устидан назорат ўрнатган айирмачиларни қуроллантираётгани ва уларга кўмак бериш учун қўшин юбораётгани ҳақидаги даъволарини бир неча бор рад этган.

XS
SM
MD
LG