Линклар

logo-print

“Турк ҳаво йўллари” раҳбари бўйдоқ учувчиларга оила қуришни тавсия қилди


“Турк ҳаво йўллари” авиаширкати бош директори Темел Котил ўз ширкатида ишлайдиган учувчиларга уйланишни тавсия қилди.

Котилга кўра, бу авиаҳалокатлар эҳтимолини камайтиради.

“Турк ҳаво йўллари” раҳбари бу баёнотни ўтган ой Францияда Germanwings самолёти қулаши муносабати билан берди.

“Фожеа учувчининг қаллиғи ундан юз ўгирганидан кейин содир бўлди. Шунинг учун, қадрли дўстлар, биз бўйдоқ учувчиларга уйланишни маслаҳат беришимизни эътиборга олинг”, деди Темел Котил.

24 март куни Франция жанубида ҳалокатга учраган Germanwings бортида 144 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Тергов тахминига кўра, авиаҳалокат иккинчи учувчи Андреас Лубиц самолётни атайлаб тоғ томон йўналтириб юборгани туфайли содир бўлган.

XS
SM
MD
LG