Линклар

logo-print

Ироқда ҳукумат кучлари Байжи НҚИЗнинг катта қисмини ўз назоратига олди


Ироқ расмийлари мамлакат шимолидаги Байжида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводининг катта қисмидан “Исломий давлат” гуруҳини сиқиб чиқарганларини айтмоқдалар.

АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция матбуот котиби 18 апрель куни тушгача Байжидаги барча объектлар устидан назорат ўрнатилганини билдирганди, бироқ маҳаллий расмийлар бу ҳудудда ҳали ҳам жанглар давом этаётганини айтмоқдалар.

“Исломий давлат” жангарилари Ироқ шимолидаги бу йирик заводни шу ҳафта бошида эгаллаб олганди. Байжи нефтни қайта ишлаш заводида ўтган йил июнида ёпилгунича, яъни “Исломий давлат” гуруҳи Мўсул шаҳрини эгаллаб олган пайтгача кунига 175 минг баррель маҳсулотни қайта ишларди.

“Исломий давлат” гуруҳи шу ой ҳукумат кучлари ва шиа кўнгиллилари томонидан Тикрит шаҳридан сиқиб чиқарилганидан кейин Байжи ва мамлакат ғарбидаги Анбар вилоятидаги бир қанча жойларга ҳужум қилган.

XS
SM
MD
LG