Линклар

logo-print

Афғон президенти Жалолободдаги ҳужум ИД жангарилари томонидан уюштирилганини айтди


Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакат шарқидаги Жалолобод шаҳрида амалга оширилиб, 33 киши ҳаётига зомин бўлган террор хуружи “Исломий давлат” гуруҳи томонидан уюштирилганини айтди.

18 апрель куни худкуш кимса Нангарҳар вилоят марказидаги давлат амалдорлари ва ҳарбийлар маошларини олаётган банк ёнида ўзини портлатиб юборган эди.

“Нангарҳар вилоятидаги бу машъум ҳужум учун масъулиятни ким зиммасига олди? Толиблар олмади, Исломий давлат олди”, деди Афғонистон шимолий-шарқидаги Бадахшон вилоятига сафар қилган Ашраф Ғани.

Исломий давлат томонидан Интернетга жойлаштирилган баёнотда ҳам ҳужумни мазкур гуруҳ амалга оширгани иддао қилинади, бироқ бу маълумот ҳали атрофлича ўрганилгани йўқ.

Афғон расмийларига кўра, Нангарҳар вилоятининг Беҳсуд туманида содир этилган портлашдан яна бир тинч аҳоли вакили нобуд бўлган.

Маҳаллий расмийларнинг маълум қилишларича, Афғонистон жанубий-шарқидаги Ғазни вилоятида ҳам номаълум шахслар тўрт нафар ҳазарийнинг калласини танасидан жудо қилган. Бу тўрт киши ўтган ҳафта ўғирлаб кетилганди.

XS
SM
MD
LG