Линклар

БТМ: Ироқ ғарбидаги зўравонликлар туфайли 90 минг одам бошпанасиз қолди


Бошпанасиз қолган анбварликларга БМТ ёрдами

Бошпанасиз қолган анбварликларга БМТ ёрдами

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг айтишича, Ироқ ғарбидаги Анбар вилоятида ҳукумат кучлари ва “Исломий Давлат” гуруҳи ўртасида кечаётган жанглар туфайли 90 мингдан зиёд одам туфайли бошпанасиз қолди.

Ироқдаги БМТ инсонпарварлик ёрдамлари мувофиқлаштирувчиси Лиз Гранде 19 апрель куни бир баёнот тарқатиб, "вазият ўта қалтис” экани ва инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун зудлик билан инсонпарварлик ёрдами кўрсатилиши зарурлигини маълум қилди.

Унинг айтишича, ўз уйларидан қочиб чиққан минглаб одамларга ёрдам беришда асосий эътибор озиқ-овқат, сув ва бошпана билан таъминлашга қаратилиши лозим.

“Исломий Давлат” жангарилари шу ой Тикриктда Ироқ кучлари томонидан йирик мағлубиятга учраган эса-да, Анвар вилоятида қарши ҳужумга ўтишга муваффақ бўлди.

Шу ҳафта бошида вилоят расмийлари вилоят маркази – Рамади шаҳри жангарилар назоратига ўтиши мумкин, дея огоҳлантирган эди.

2014 йил январь ойидан буён камида 2.7 миллион ироқлик ўз уй-жойларини ташлаб чиқишга мажбур бўлди.

XS
SM
MD
LG