Линклар

logo-print

Афғонистон ва Эрон президентлари ИДга қарши ҳамкорликка келишиб олдилар


Эрон ва Афғонистон президентлари

Эрон ва Афғонистон президентлари

Афғонистон ва Эрон президентлари Ашраф Ғаний ва Ҳасан Руҳоний хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтириш, шу жумладан, “Исломий Давлат” ифротий гуруҳи таҳдидига қарши қўшма ҳарбий ҳамкорлик эҳтимоллари юзасидан келишиб олдилар.

Улар келишув ҳақида 19 апрель куни Теҳронда бўлиб ўтган матбуот йиғини чоғида эълон қилдилар.

Бир кун муқаддам Афғонистон шарқидаги Жалолобод шаҳрида содир этилган йирик интиҳорий бомба ҳужумида камида 33 нафар инсон ҳалок бўлган ва яна 100га яқин одам жароҳат олганди.

Ашраф Ғаний ҳужум учун “Исломий Давлат” жангариларини айблади.

Кенг кўламли ҳамкорликсиз “Ислмий Давлат” ни бартараф этиш мумкин эмас,” деб айтди Теҳронга икки кунлис давлат сафари билан борган Афғонистон президенти.

Биз истиҳборт маълумоти билан алмашиб туришимиз, зарур бўлса, амалиётларда ҳамкорлик қилишимиз зарур. Чунки, муаммо аста-секинлик билан бутун минтақага тарқалиши ва ҳаммага таъсир кўрсатиши мумкин," деди Эрон президенти Ҳасан Руҳоний.

Икки раҳбар “Исломий Давлат” жангариларига қарши ҳамкорлик тафсилотига тўхталгани йўқ.

Эрон матбуоти Ғаний ва Эрон раҳбарлари ўртасидаги музокаралар наркотиклар савдосига қарши ҳамкорлик ва Эрондаги афғон муҳожирлари вазииятига қаратилишини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG