Линклар

logo-print

Қозоғистон йўлидаги автоҳалокатда 15 муҳожир нобуд бўлди


Қозоғистондаги автоҳалокат.

Қозоғистондаги автоҳалокат.

Якшанба куни эрталаб Қозоғистондан ўтган Олмаота-Екатеринбург йўлида содир бўлган авария пайтида 15 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Озодликка Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари маълум қилдилар.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилларига кўра, Қозоғистоннинг Мўюнқумидаги авария пайтида 15 киши ҳалок бўлган, 5 киши эса касалхонага етказилган.

Вазирликдагиларнинг айтишича, ҳалок бўлганларнинг 6 нафари ва тан жароҳати олганларнинг 5 нафари Қирғизистон фуқаролари экани тасдиқланган.

Авария пайтида чиққан ёнғин туфайли юзи одам танимайдиган даражада куйиб кетган 8 кишининг қайси давлат фуқароси экани аниқланаётган экан. Аммо улар ҳам қирғизистонлик бўлиши мумкинлиги тахмин қилиняпти.

Автоҳалокат пайтида ҳалок бўлганларнинг яна бири Қозоғистон фуқароси экани аниқланган.

Автоҳалокат Қозоғистоннинг Мўюнқум деган жойида 19 апрель куни эрталаб соат 10 ларда Газель ва Мерседес-Бенс русумли микроавтобуслар тўқнашиб кетгани туфайли содир бўлибди.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, авария чоғида 1953 йилда туғилган Ўринбоева Мавжуда, 1974 йилда туғилган Эрашиев Абдисамат, 1981 йилда туғилган Ўринбоева Гавҳарой, 2003 йилда туғилган Ўринбоева Ҳадичахон, 2006 йилда туғилган Ўринбоев Аброриддин ва 2008 йилда туғилган Ўринбоев Аббос ҳалок бўлган. Бироқ вазирлик вакиллари ҳалок бўлганлар Қирғизистоннинг айнан қаеридан эканини ҳозирча аниқ айтиб беролмасликларини билдиришди.

Яна вазирлик вакиллари авария пайтида олган жароҳати туфайли касалхонага етказилганларнинг шахсини ҳам очиқлашди. Булар 1971 йили туғилган Тўқтарбаев Темирлан, 1971 йилда туғилган Сейтбеков Тайирбек, 1985 туғилган Сайқўев Мақсатбек, 1993 йилда туғилган Самат Майрамбек ва туғилган йили кўрсатилмаган Даурешов Рустамбеклардир.

Воқеага доир бошқа тафсилотларни вазирлик масъуллари 20 апрель куни аниқлаб, айтиб беришлари мумкинлигини маълум қилишди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG