Линклар

logo-print

Хоманаий Эрон ядровий дастури битимни қўлламайди, бироқ қарши ҳам эмас


Эрон олий руҳонийcи Али Хоманаий.

Эрон олий руҳонийcи Али Хоманаий.

Эроннинг олий руҳоний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий Эронда ядро қуроли мавжудлиги ҳақидаги концепция бу мамлакатни хавф манбаи қилиб кўрсатиш учун Ғарб уйдирилганини билдирди. 19 апрель куни мамлакат ҳарбий қўмондонларга мурожаат қиларкан, Хоманаий ҳақиқий хавф манбаи Эрон эмас, балки Қўшма Штатлардир, деган фикрни билдирди.

“Улар Исломий республикани гўё хавф манбаи дея гапира олиш учун ядро қуроли тўғрисидаги афсонани тўқишди. Йўқ, хавф манбаи Американинг ўзидир”, деди Эрон олий руҳонийси.

Хоманаийнинг бу сўзлари июнь ойи охирида якуний битимга келиш мақсадида Эрон ва дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида кейинги ҳафта Венада музокаралар қайта бошланиши арафасида янгради.

Эрондаги барча давлат масалалари бўйича сўнгги сўзни айтиш ваколатига эга бўлган Хоманаий Эрон ядровий дастури бўйича қудратли олтилик билан эришилган битимни қўлламаслиги, бироқ унга қарши ҳам чиқмаслигини билдирди.

Хоманаий битим батамом ишлаб чиқиб бўлингунича кутиб туришини айтди. Хоманаий ва Эроннинг бошқа расмийлари битим имзоланиши биланоқ Эронга нисбатан санкциялар бекор қилиниши лозимлигини билдирганлар. Аммо АҚШ Эронга нисбатан санкциялар босқичма-босқич олиб ташланиши лозим, деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG