Линклар

БМТ: Йил бошидан буён Донбассда 400 одам нобуд бўлди


Донбассда хизмат ўтаётган украиналик ҳарбийлар.

Донбассда хизмат ўтаётган украиналик ҳарбийлар.

БМТ маълумотига кўра, Украина шарқида аҳоли яшовчи жойлар пала-партиш ўққа тутилиши ва миналар портлашидан 400 чоғли тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.

Донбассда тўқнашувлар бошланганидан буён ўтган 1 йил ичида ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлганлар сони 1 миллион 200 мингдан ошиб кетди, улардан 155 минги болалардир. БМТ ҳисоботида БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Украинадаги инсонпарварлик амалиётлари учун сўралган маблағнинг 8 фоизинигина олгани қайд этилади.

Украина армияси махсус амалиётлар матбуот марказининг маълум қилишича, якшанба оқшомида Донбассда россияпараст айирмачилар яна оташкесим тартибини бузганлар. Улар Авдеевка, Песков, Опитний ва Красногоровка қишлоқларидаги украиналик ҳарбийлар позициясини миномётдан ўққа тутганлар.

Айни пайтда Киев украиналик ҳарбийларнинг айирмачилар томонидан ўққа тутилиш ҳолати кейинги кунларда камайганини ҳам эътироф этмоқда. Хусусан, Луганск вилоятида кеча кечқурун оташкесим тартиби бузилиши қайд этилмаган.

XS
SM
MD
LG