Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:56

OzodlikOnline: Ўзбекнинг имижини ким¸ қандай яхшилай олади?


Осиë-Тинч океани ҳавзасидан Яқин Шарқ минтақасига қадар ўзбекман дейиш эҳтимолий фоҳиша ва мардикорман деган мазмун ташийдиган бўлиб қолган ҳозирги даврда бу имижни қандай қилиб яхши томонга ўзгартириш мумкин? Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар давом этадиган жонли мулоқотимизда шу ҳақда гаплашамиз. Суҳбатда Skype манзилларимиз орқали қатнашишингиз мумкин.

Ишсизлик ва ҳақсизлик боис ватанини тарк этаëтган миллионлаб ўзбекистонликлар визасиз кириши мумкин Қозоғистон¸ Россия ва Туркия каби яқин ва узоқ хориж давлатларида ўзбекистонликман деган аëлга потенциал фоҳишага¸ эркагига эса¸ қора ва арзон иш кучига қарагандек қараш йиллардан бери шаклланиб бўлган.

Айни замонда ишсизлар лашкари уюшган шаклда жўнатилаëтган Жанубий Корея¸ Малайзия¸ Ҳиндистон¸ Бирлашган араб амирликлари каби давлатларда ҳам ўзбекистонлик аëллар асосан исловатхоналар¸ эркаклар эса¸ маҳаллий аҳоли ишлашни истамаëтган оғир ва зарарли иш ўринларини тўлдирмоқда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:00 0:00
Бевосита линк

Бу жараëн баробарида Россия жамоатчилиги паст назар билан қарайдиган ўзбекистонликларнинг икки намояндаси ўтган ҳафта айнан жамоатчилик овози билан дунëнинг энг йирик бу мамлакатидаги энг иқтидорли ашулачи деб эътироф этилди.

Сардор Милано тахаллуси билан танилган ўзбекистонлик Сардор Эшмуҳаммедов Россия Биринчи жамоатчилик каналининг "Главная сцена" лойиҳасида, тошкентлик Сабина Мустаева эса айни шу каналнинг “Голос. Дети” қўшиқ танловида мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.

Сизнингча¸ Сардор ва Сабинанинг Россия саҳнасидаги муваффақияти бу мамлакатдаги миллионлаб ўзбекистонликларга нисбатан муносабат ўзгаришига хизмат қиладими?

Нафақат Россия¸ балки ўзбекистонликлар имижи кун сайин қуйига шўнғиëтган ўнлаб бошқа давлатдаги ўзбеклар имижини яхшилаш ким ва нималарга боғлиқ?

Ўзбекистонликларнинг фоҳиша ва мардикор халқ сифатида танилишини тўхтатиш йўл-йўриқлари ҳақида қандай фикрдасиз?

Яқин 10 йил ичида ўзбекларнинг яқин ва узоқ хориждаги имижида¸ Сизнингча қандай ўзгаришлар бўлишини кутиш мумкин?

Бугун Тошкент вақти билан оқшомги 7 дан 8 га қадар давом этадиган жонли суҳбатда Сиз ҳам бу саволлар атрофидаги ўз фикр-мулоҳазаларингизни жамоатчилик билан ўртоқлашинг.

XS
SM
MD
LG