Линклар

Россияда тақиқланган "44-бола" фильми Ўзбекистонда ҳам экранга чиқмайди


“44-бола” фильми ўтган ҳафта Россия кинопрокатидан ҳам олиб ташланган эди.

“44-бола” фильми ўтган ҳафта Россия кинопрокатидан ҳам олиб ташланган эди.

Ўзбекистонда Ҳолливуд киночилари суратга олган “44-бола” ("Child 44") номли фильм экранларга чиқмайдиган бўлди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” миллий агентлигига таняниб берилаётган хабарларда айтилишича, мазкур қарорни фильм дистрибьюторлари қабул қилган.

Хабарларда “Ўзбеккино” вакилининг мазкур қарор фильм атрофидаги салбий фон билан боғлиқ бўлиши мумкин, деган сўзларидан иқтибос келтирилмоқда.

Собиқ Совет Иттифоқининг Сталин ҳукмронлиги даврида рўй берган воқеалар ҳақидаги “44-бола” (рус тилида фильм номи “Номер 44”-таҳр) фильми ўтган ҳафта Россия кинопрокатидан ҳам олиб ташланган эди. Россия маданият вазирлиги “Централ Партнершип” ширкатининг фильмни тарқатиш лицензиясини бекор қилиш қарорини “фильмда тарихий воқеалар бузиб кўрсатилган” деган важлар билан изоҳлади.

Кейинги пайтларда Россияда Сталинни улуғлаш кайфияти яна жонланмоқда ва унинг ҳукмронилиги даврини танқид қилувчи асар ва муаллифлар таъқибга учрмоқда.

“44-бола” фильми Беларус ва Грузияда ҳам прокатдан олиб ташланди.

Мазкур фильмда бош ролларни Гари Олдман, Том Ҳарди ва Нуми Рапас каби киноюлдузлар ижро этган.

XS
SM
MD
LG