Линклар

“Хайратон-Мозори Шариф” эксплуатацияси "Ўзбекистон темир йўллари"да қолди


Ўзбекистон ҳукумати “Хайратон-Мозори Шариф” темир йўл линиясини эксплуатация қилиш ва унга хизмат кўрсатиш ишларини яна уч йил давом эттиришга доир шартномани имзолади. Норма.уз нашрининг хабар қилишича, “Ўзбекистон темир йўллари” ва Афғонистон жамоатчилик ишлари бўйича вазирлиги ўртасида имзоланган шартномага кўра, Ўзбекистон томони йилига 19 миллион АҚШ доллари миқдорида ҳақ олиб туради.

Афғонистон билан келишувга биноан Ўзбекистон 2011 йилда қуриб берган “Хайратон-Мозори Шариф” темир йўл участкаси 106 километрни ташкил қилади. Янги темир йўл аввалги шартномага кўра ҳам “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати тарафидан эксплуатация қилиб келинган.

Мазкур темир йўл орқали Афғонистоннинг шимолий минтақларига қишлоқ хўжалиги ваинфратузилма соҳалари учун керакли маҳсулотларни етказиб бериш мақсадида ишлатилади.

XS
SM
MD
LG