Линклар

Ozod Nazar эшиттиришининг бугунги меҳмони журналист Исмат Ҳушев Ўзбекистон Бош прокурори Рашид Қодировнинг ишдан олинганига муносабат билдирди.

Суҳбатдошга кўра¸ Ўзбекистон Бош прокурорининг ишдан олиниши ортида МХХ¸ хусусан¸ унинг раиси Рустам Иноятов турибди.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова 2013 йил ëзган твитларида Ўзбекистон МХХси Рашид Қодировни "қўрқув исканжасида ушлаб туришини" ëзган эди.

Ozod Nazar эшиттириши меҳмони журналист Исмат Ҳушевнинг таъкидича¸ Рашид Қодировнинг ишдан олиниш масаласи пишиб қолган эди:

- Бир ҳафта олдин менга рус тилида ëзилган ва Рашид Қодиров жиноятларини фош қилувчи мақола Тошкентдан келди. Мен бу мақолани ўқиб Қодировга кафан бичилаëтганлигини англаб етган эдим, дейди суҳбатдош.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG