Линклар

Польшада ўтган тўппончадан ўқ отиш бўйича дунё биринчилигида ўзбекистонлик паралимпиячи Сервер Ибрагимов жаҳон рекордини янгилаб, олтин медални қўлга киритди.

Бу ҳақда Ўзбекистон олимпия қўмитаси ўз веб-саҳифасида маълум қилди.

Ўзбекистонлик спортчи жами 198,9 очко тўплаб, 2013 йили кореялик спортчи Сео Янгкуюн томонидан қўйилган жаҳон рекордини 0,3 очкога ортда қолдирди.

Щецин шаҳрида ўтган мусобақада 40та давлатдан келган 300дан ортиқ спортчи иштирок этди.

Сервер Ибрагимов жаҳон чемпионатида олтин медал билан бирга 2016 йилда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланмани ҳам қўлга киритди.

XS
SM
MD
LG