Линклар

АҚШ: Жоҳар Царнаевга жазо турини белгилаш маҳкамаси бошланади


Жоҳар Царнаев (чапда) акаси Тамерлан билан.

Жоҳар Царнаев (чапда) акаси Тамерлан билан.

Бугун Бостон марафонидаги портлашларда айбдор деб топилган Жоҳар Царнаевга жазо турини белгилаш маҳкамаси бошланади.

Маслаҳатчилар суди Царнаевни ўлим жазосига ёки муддатидан аввал озодликка чиқиш ҳуқуқисиз бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилиши кутилмоқда.

Бундан икки йил муқаддам Бостон марафонида уюштирилган портлашларда уч киши ҳалок бўлган, 260 киши жароҳат олган эди.

Бостонда ўтказилган ижтимоий сўровларда кўпчилик 21 ёшли Царнаевга нисбатан ўлим жазосини қўлллашга қарши чиққан.

Айрим жабрланувчи тарафлар, жумладан, ҳалок бўлган 8 яшар боланинг ота-онаси Царнаев бутун умрини қамоқда ўтказиши керак деган фикрда.

Прокурорлар портлашларнинг шафқатсизлик билан амалга оширилганига урғу беришмоқчи.

Адвокатлар эса яна Жоҳар акаси Тамерлан Царнаевнинг таъсири остида радиккаллашгани ҳақида баҳс юритади.

Тамерлан Царнаев портлашлардан кўп отмай полиция билан бўлган отишмада отиб ўлдирилган эди.

XS
SM
MD
LG