Линклар

logo-print

16 апрель куни Россия президенти Владимир Путин навбатдаги матбуот анжуманини ўтказди. Нафақахўр Василий Ерохин президентга шахсан арзланиш бахтига эришди. Яна бир нафақахўр эса Путинга савол жўнатгани учун пенсиясининг бир қисмидан маҳрум бўлди.

16 апрель куни Россия президенти Владимир Путин навбатдаги матбуот анжуманини ўтказди. Нафақахўр Василий Ерохин президентга шахсан арзланиш бахтига эришди. Яна бир нафақахўр эса Путинга савол жўнатгани учун пенсиясининг бир қисмидан маҳрум бўлди.

Путин донишманд сифатида тақдим этилди

Владимир виолятидан сим қоққан Иккинчи жаҳон уруши ветерани квартира олиш учун жуда узоқ навбат кутиш кераклигидан нолиди. У ўз аёли билан вақтинча ҳарбий уйда охирги 64 йилдан бери яшаётганини айтди ва Путиндан бу жараённи тезлатишда ёрдам беришини сўради.

Эртаси куни Ерохин яшаётган вилоят расмийлари ойнинг охиригача унга квартира берилишини билдиришди, лекин унинг урушда қатнашганига шубҳа билдиришди.

“Жонли линия” деб номланувчи тўрт соатли шоу давомида Путин русларнинг элакдан ўтган саволларига жавоб беради. Шоу давомида Путин оддий аҳолига меҳр-муруватли ва донишманд, эзгу ниятли лидер сифатида кўрсатилади. Шоуда Путин ишчилар ололмаётган маошлар берилишини ваъда қилиши, туғилган кунига кўппак ололмаётган аёлга ёрдам бериши мумкин.

Аслида бўлса Россияда Путинга шикоят қилиш ҳар доим ҳам иш бермайди. Баъзи ҳолларда бу хатто муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

Самара шаҳрида яшовчи нафақадаги физика ўқитувчиси Нелли Сироткина бу нарсани ўз бошидан кечирган. Нафақаси кўпайтирилишини сўрайверганидан кейин уни жазолашди.

“У аввал нафақаларни шу йўсинда оширган. Ҳамма хурсанд эди, у пайтлар ҳамманинг эсида. Илтимос, барча нафақаларни бирдай кўтаринг. Бу одамлар ҳаётини анча енгиллатган бўларди, айниқса қашшоқликда яшаётганлар ҳаётини”,дейди Сироткина.

“Жавобсиз савол”

Шоуда Путинга бериш учун Сироткинанинг саволини танлашмади. Балки бунинг сабаби нафақа тизимини ислоҳ қилиш ҳақидаги режалар танқидга учраётган бир пайтда бундай савол нафақахўрлар орасидаги қашшоқлик мавзусини ўртага олиб чиқиши мумкиндир.

Сироткина ойига тахминан 125 доллар нафақа олади. Бунинг ярми коммунал хизматларга сарфланади.Тобора ўсиб бораётган инфляция сабаб Сироткина нон ва пишлоқ еб кун кўришга мажбур бўлаётганини айтади.

Ўтган йилнинг июль ойида Сироткина Путинга хат ёзди. Самара губернатори ёрдамчиси орқали хат Кремлга етиб борди.

“Ҳеч қандай жавоб йўқ, нутқларида ҳам”, дейди нафақахўр хўрсиниб.

Самара губернатори, ҳукмрон “Ягона Россия” партияси ва ҳудуд Омбудсменига юборилган мактублар ҳам бирор натижа бермади.

Аммо Путинга хат йўллаганидан уч ҳафта ўтиб, Сироткинага пенсия жамғармасидан унинг нафақаси 10-15 долларга озайтирилиши ҳақида хабар келди.

Жамғарма Сироткинани ишламай туриб олийгоҳда ўқиган даври учун “ноқонуний равишда ошиқча пул олишда” айблади. Нафақахўр Россия қонунларига биноан ўқиган йиллари учун ҳам ҳақ олиши кераклигини айтади.

“Кўнглим бузилиб кетди”, дейди у.

Шундай бўлса-да, Сироткина кўпроқ нафақа олиш учун курашишда давом этмоқчи. Йўқотадиган ҳеч нимаси бўлмаган нафақахўр Путиннинг келажакдаги анжуманларида бу масалани кўтармоқчи.

Александра Сергеева ва Клэр Бигг қаламига мансуб ушбу мақолани Нодир Атаев таржима қилди

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG