Линклар

Бугун Нью-Йоркдаги ким ошди савдосида 100 каратли бриллиант сотувга қўйилиши кутилмоқда.

Ташкилотчиларга кўра, қимматбаҳо тошнинг нархи 25 миллион долларга етиши мумкин.

Sotheby аукцион ширкати ички нуқсонлардан ҳоли бўлган тошни “мукаммал” деб атади.

2013 йили 118 каратли овал шаклдаги оқ бриллиант рекорд нархда – 30,6 миллион долларга сотилган эди.

Бу борадаги мутлоқ рекорд эса катталиги 25 каратга яқин зумрадсимон қирраланган пушти бриллиантга тегишли. Мазкур тош 46 миллион долларга баҳоланган.

XS
SM
MD
LG