Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:12

Жиззах футбол федерацияси собиқ раҳбари ҳибсга олинди


Жиззахдаги Озодлик манбаларига кўра, яқинда вилоят футбол федерациясининг собиқ вице-президенти Бахтиёр Ғофуров ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

Охирги ойларда Ғофуров Жиззах футбол федерацияси қошидаги футболни ривожлантириш жамғармасига етакчилик қилаётганди.

Бир-биридан мустақил ишончли манбаларнинг Озодликка маълум қилишича, собиқ профессионал футболчи Бахтиёр Ғофуров устидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

У футболни ривожлантиришга ажратилган 2 миллиард сўмдан кўпроқ маблағни ноқонуний ўзлаштиришда айбланаётгани айтилади.

Ўзбекистон футболини яқиндан кузатувчи мутахассисларга кўра, Бахтиёр Ғофуров устидан қўзғатилган иш мамлакат футбол клубларида маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ҳолларини текширишга қаратилган жараённинг бир қисмидир.

Кузатувчиларнинг ишонишича, оталиққа олинган футбол жамоаларида коррупция кенг тарқалган.

Ўтган йилларда Ўзбекистон Олий Лигасининг “Нефтчи” ва “Шўртан” каби футбол раҳбарлари судга тортилган эди.

Ҳозирда Самарқанднинг “Динамо” клубида назорат ва текширув ишлари кетаётгани хабар қилинди.

Шунингдек, Биринчи Лигада тўп сурувчи жамоаларда ҳам текширув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG