Линклар

logo-print

Россия ҳукуматининг муҳожирларга нисбатан сиёсатининг кун сайин ўзгариши, кейинги пайтда рус рублининг қадрсизланиши ушбу мамлакатда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг муаммолари кўпайишига сабаб бўлаяпти. OzodMaktubга ўз дардини ёзган муштарий бугунги кунда муҳожирларнинг вазияти анча кескин эканини айтади.

"Россияда аҳвол кундан кунга қийинлашаяпди. Қийинлигидан далолат шуки¸ ҳаттоки ейишга ҳам пул топиш қийин бўлиб қолди. Уй ҳақини гапирмаса ҳам бўлади. Бу шунчаки гапмас азизлар.

Кутяпмиз аҳвол яхшиланармикан деб. Ўзгаришдан дарак йўқ. ФМС ушлаган эмигрантларини депортация қилиш билан овора.

Битта одам документ қилиш учун 30-33 минг рубл сарфлаши керак бўлаяпти. Ейишга пул топиш амримаҳол пайтида қандай документ қилиш мумкин?

Давлат ишида документ сўраяпти. Бунга эса албатта пул керак. Қурилишда ишласа¸ посредниклар сочимданам кўп. Кўплигиям майли, бир ҳафта ишласа¸ ишидан баҳона қидириб пул бермайди. Мақсади пул бермаслик.

Қанақа зўр усталар бор. Шуларнинг ҳам пулини бермай¸ кидат қилаяпти. Кўзимиз билан кўряпмиз шуни.

Аҳвол яхшиланармикан, деб сабр қилиняпти. Ўзбекистонга кетамиз, десак у ерда пул топишнинг умуман иложи йўқ. Нима қилишга ҳам ақл бовар қилмаяпти.

Россияда ишлаб уй олайлик деб келгандим. Иккита кичкина боламни ҳам олиб келгандим. Андижонга қайтай десам яшаш учун уйим йўқ.

Ижарада ўтириб зерикдим. Ҳеч бўлмаса Россияда ишлаб уй-жой қилволай десам аҳвол бунақа.

Юртимга қайтайлик десам эрим иккки болам билан ота-онамнинг уйида ўтириши эримни қийнайди.

Россияда аҳвол яхшиланадими ёки умид қилмай қўявераймикан?"

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG