Линклар

Миср собиқ президенти 20 йилга озодликдан маҳрум этилди


Мурсий билан бирга унинг яна кўплаб тарафдорлари маҳкамага тортилган

Мурсий билан бирга унинг яна кўплаб тарафдорлари маҳкамага тортилган

Миср жиноий маҳкамаси ҳокимиятдан четлатилан президент Муҳаммаад Мурсий ва “Мусулмон Биродарлиги” партиясининг яна 12 нафар раҳбарини 2012 йилда намойишчиларни ўлдиришда айбдор деб топиб, 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этди.

Қоҳира Жиноий Маҳкамаси 21 апрель куни илк ҳукмни Мисрнинг илк сайланган президентига нисбатан чиқарди.

2012 йил декабрида президент саройи ташқарида юз берган зўравонликлар маҳкама иши марказида туради.

Мурсий тарафдорлари мухолифат намойишчиларига ҳужум қилиши оқибатида тўқнашувлар бошланган ва камида 10 нафар инсон ҳаётига зомин бўлганди.

Мурсий устидан яна бир неча маҳкама иши бўлиб ўтади.

У 2013 йил ҳарбий тўнтариш натижасида ҳокимиятдан четлатилган ва қамоққа олинганди.

Ағдарилган президенти Искандария яқинидаги қаттиқ тартибли қамоқхонада ушлаб турилибди.

XS
SM
MD
LG