Линклар

Медведев: Санкциялар туфайли Россия иқтисодиёти кичраймоқда


Russia -- Russian Prime Minister Dmitry Medvedev delivers a speech during a session at the State Duma in Moscow, April 21, 2015

Russia -- Russian Prime Minister Dmitry Medvedev delivers a speech during a session at the State Duma in Moscow, April 21, 2015

Ғарб санкциялари туфайли Россия йўқотишлари 2015 йилда 75 миллиард еврога қадар етиши мумкин.

Бу - Россия Ялпи Ички Маҳсулотининг 5 фоизига тенг.

Йўқотишлар кўлами ҳақида 21 апрель куни Россия Думасига ҳисобот берган Бош вазир Дмитрий Медведев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, чекловлар туфайли Россия ҳозирнинг ўзидаёқ салмоқли зарар кўрмоқда.

Қатор хорижий экспетларнинг баҳо беришича, Россия иқтисодиёти кўрган зиён 25 миллиар еврога етган.

Медведевнинг таъкидлашича, санкцияларни четлаб ўтган иқтисодиётнинг бирор соҳаси йўқ.

Унга кўра, ўтган йил охирида кузатилган инқирознинг кескин давридан кейин Россияда иқтисодиёт барқарорлашмоқда.

Аммо Медведевнинг огоҳлантиришича, агар ташқи босимлар кучайса, Россия ўзгача иқтисодий тараққиёт йўлига мослашиши зарур бўлади.

Ғарб давлатлари Россия мулозимлари, ширкатлари ва банкларига нисбатан жазо чораларини Россия 2014 йил мартида Қримни аннексия қилиши ортидан қўллай бошлади.

XS
SM
MD
LG