Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:52

BahsOnline: Георгий лентаси ғалаба рамзими?


Баҳс Онлайннинг навбатдаги сонида Россия ҳукуматининг Ғалаба рамзи сифатида тақдим этаётган Георгий лентаси мунозара қилинди. Хўш, Георгий лентаси ғалаба байрами рамзими ёки бу Россия империясининг босқинчилик рамзими?

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 27 апрелдан барча хоҳловчиларга Георгий лентасини бепул улашиш тадбирини бошлади.

Ўзбекистонликлар бу ленталарни кўкракларига, автомобилларига тақиб юришга киришди.

Россия элчихонаси маълумотига кўра, бу йил 30 минг дона ана шундай лента хоҳловчиларга текин тарқатилади.

Ўзбекистонда лентанинг тарқатилишига қарши чиққанлар унинг “Россия империализми тимсоли” эканини айтишмоқда.

Facebook ижтимоий тармоғида эса “Биз Ўзбекистонда Георгий лентасига қаршимиз” номли янги гуруҳ ташкил этилди. Ушбу гуруҳга аъзо бўлганлар Георгий лентасининг Ўзбекистонда тарқатилиши ва тақилишига қарши чиқмоқдалар.

Георгий лентасини тақиқлаш чақириқлари Ўзбекистонга қўшни Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам кучаймоқда.

Беларус ҳукумати ҳам норасмий тарзда георгий ленталарини тақмасликка ундаб, ўзларининг янги лентасини чиқарди.

Минтақа мамлакатларида Ғалаба куни сифатида байрам қилинадиган 9 май Ўзбекистонда 1999 йилдан буён Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади.

Хўш, Георгий лентаси фашизм устидан қозонилган ғалаба рамзими ёки Россия империясининг босқинчилик ҳаракатлари рамзи?

Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг:

BahsOnline: Георгий лентаси ғалаба рамзими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:59 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG