Линклар

Руслан Чагаевнинг Германиядаги рақиби ким бўлиши сир тутилмоқда


Ўзбекистонлик бокс бўйича жаҳон чемпиони Руслан Чагаев WBA версияси бўйича чемпионлик титулини ихтиёрий ҳимоя қилиш учун 27 июнь куни Германияда рингга тушади.

“Биз ҳозир Русланнинг Германияда июнь ойи охирида ўтказадиган жангида рақиб бўладиган шахснинг исмини айтмаяпмиз”, деб билдирган Podrobno.uz нашрига Чагаевнинг промоутери Тимур Дугазаев.

Мазкур жанг ўтказилганидан сўнг австралиялик Лукас Браун билан чемпионлик титули учун мажбурий мусобақани уюштириш йўналишидаги ишлар бошланади.

Тимур Дугазаев мазкур жанг Грознийда ёки Москвада ўтказилиши режалаштирилаётганини айтган.

Апрель ойининг бошларида Пуэрто-риколик боксчи Фрес Окендо суд орқaли ўзбекистонлик Руслaн Чaгaев билaн ревaнш жaнгининг ўткaзилишигa эришгани хабар қилинган эди.

“Boxing Scene” нaшрининг ёзишича, Нью Йорк суди Чaгaевгa Окендо билан ревaнш жaнггини ўткaзмaгунчa WBA йўнaлишидa ринггa чиқишини тaқиқлaб қўйгaн. Агар ўзбекистонлик боксчи реванш учрашувига рози бўлмаса ундан чемпионлик камари олиб қўйилши мумкинлиги айтилган.

Фрес Окендо 2014 йилнинг июлида 36 ёшли Руслан Чагаев билан Грознийда рингга тушган эди. Бу жангда руслан Чагаев ғолибликни қўлга киритган, аммо Фрес Окендо жанг қоидабузарликлар билан ўтганини иддао қилиб, судга шикоят қилган эди.

XS
SM
MD
LG